Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Bloomberg: Россия дефолтга учради

Bloomberg: Россия дефолтга учради

Bloomberg нашри душанба куни Россия Федерацияси суверен қарз бўйича дефолтга учрагани ҳақида хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, 100 миллион долларлик купонларни тўлаш муддати 27 июнга ўтар кечаси тугаган.

Агентликнинг таъкидлашича, агар инвесторлар келишилган маблағларни белгиланган муддат охирига қадар олмаса, бу ҳолат дефолт ҳисобланади. Шунингдек, бундай ҳолат 1918 йилдан бери биринчи марта кузатилаётгани қайд этилган.

Нашрнинг таъкидлашича, дефолтнинг ўзи «кўпроқ рамзий маънога эга ва россияликларни камроқ ташвишга солмоқда», улар миллий иқтисодиётдаги бошқа муаммолардан хавотирда.

Масалан G7 давлатлари Россия олтинидан воз кечишга қарор қилмоқда, бу русларни катта даромаддан маҳрум қилади.

Bloomberg куни кеча Россия дефолтга яқинлашаётганини қайд этганди. Дефолтни Россия расман эълон қилмайди, бироқ инвесторлар ўз пулларини олишмаса, мажбуриятларни бажармаганлик факти юзага келади, дейилади ОАВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг