БМТ бош котиби 8 март куни Украинага боради

БМТ матбуот хизматига кўра, 8 март куни ташкилот раҳбари Aнтониу Гутерриш Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашади.
«Чоршанба куни эрталаб у Киевда президент Владимир Зеленский билан учрашади. Унда Қора денгизда ғалла ташиш бўйича ташаббусларни кенгайтириш, шунингдек, бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилиниши кутилмоқда», — дейилади расмий хабарда.
Бу Бош котибнинг сўнгги бир йил ичида Украинага учинчи ташрифидир.
Эслатиб ўтамиз, аввалги ташрифда Киевга Россия ракета зарбаси бергани айтилган, Украина пойтахтида ҳаво ҳужуми тревогалари янграганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter