Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ бош котиби Москва ва Киевга келмоқчи

БМТ бош котиби Москва ва Киевга келмоқчи

Фото: AP

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россия ва Украинага келмоқчи. Бу ҳақда унинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.

Бош котибни қабул қилиш сўралган хатлар кеча, 19 апрель куни ҳар икки мамлакатнинг БМТдаги доимий вакилларига топширилган. Антониу Гутерриш Россия президенти Владимир Путиндан Москвада, Украина президенти Владимир Зеленскийдан Киевда қабул қилишни сўраган.

Бош котибнинг таъкидлашича, Москва ва Киевда ўт очишни тўхтатиш ва Украинада тинчлик ўрнатиш борасидаги қадамларни тезлатиш, шунингдек, халқаро ҳуқуқ ва БМТ низоми асосида халқаро ташқи иқтисодий муносабатларни ривожлантиришни муҳокама қилмоқчи.

Гутерриш қўшимча қилишича, Украина ва Россия БМТга асос солган мамлакатлар саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг