Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди

Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди

Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 2024 йилнинг 2 сентябрь куни 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бобомурод Ҳамдамов 1940 йилда Туркманистоннинг Чоржўй шаҳрида туғилган. У ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшиб, бир нечта ўлмас асарлар яратди ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Айниқса унинг «Султон Жалолиддин», «Ким экан», «Девона», «Галдиму», «Қўрқдим» каби қўшиқлари кенг оммалашиб, халқ қалбида муносиб ўрин эгаллади.

«Бобомурод Ҳамдамов буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди. Унинг қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг «олтин фонди»га киритилган бўлиб, ёрқин хотираси мухлислар қалбида мангу яшайди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради», – дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг