Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бодрум – Эгeйнинг энг жозибали порт шаҳри

Бодрум – Эгeйнинг энг жозибали порт шаҳри

Туркиянинг энг кўзга кўринган ва сайёҳлар томонидан энг кўп ташриф буюриладиган дам олиш масканларидан бири – Бодрум. Ушбу порт шаҳар 50 дан ортиқ «мовий байроқ»ли пляжлари, қўл тегмаган кўрфазлари ва кўнгилочар жойлари билан ҳам машҳур.

Бодрумнинг пляж ва кўрфазлари, айниқса ёз ойларида жуда гавжум бўлади. Бодрум ёзги таътил мавсуми учун афзал кўрилиши ва табиий гўзалликлари билан бир қаторда маданий бойликларга эга бўлиб, у ерда албатта кўриш керак бўлган жуда кўп қизиқарли манзиллар мавжуд.

Бодрумда зиёрат қилинадиган жойларни режалаштириб, таътилни янада қизиқарли ва мароқли ўтказиш мумкин. Бодрум жуда катта шаҳар бўлмаса-да, бой тарихга эга ва туризм нуқтаи  назаридан жуда муҳим ҳисобланади.

Бодрум ҳозиргача кўплаб тамаддунларга мезбонлик қилган ва ҳар бирининг изларини ўзида мужассам этган афсонавий шаҳардир. Денгиз таътили сифатида ҳам танилган ушбу шаҳарча маданий ва табиий гўзалликлари туфайли мароқли дам олиш имконини беради.

Бодрум қалъаси

Туркиянинг ушбу порт шаҳрида жойлашган Бодрум қалъаси 1402 йилда Азиз Пётр қалъаси номи билан қурилган. 1960 йилдан бери сув ости археология музейи сифатида фойдаланилган қалъа Бодрумнинг тимсолларидан биридир.
Қадим замонларда қурилган бу қаср тобора кучайиб бораётган Усмонли империяси таҳдидига қарши қурилган. Рицарларнинг қуруқликдаги хавфсиз паноҳга бўлган эҳтиёжини қондирган қалъа бугунги кунгача сақланиб қолган муҳим иншоот ҳисобаланади.

Бодрум шамол тегирмонлари

Бодрумда, шунингдек, шамол тегирмонлари кўп. Яликавак, марказ ва Гумбет каби кўплаб тепаликларда шамол тегирмонларини учратиш мумкин. Улар тақдим этган ноёб денгиз манзараси туфайли Бодрум ташриф буюрадиган жойлар қаторига киритилади.
Бу, айниқса, фотография ишқибозлари  учун ўзига хос ажойиб ва ноёб тажриба бўлиши шубҳасиз.

Аквариум кўрфази

Кўлдек сокин бўлган Аквариум кўрфази ўтган йилларда балиқ фермаси сифатида ишлатилган. Ижтимоий объектнинг йўқлиги Аквариум кўрфазининг тинчлиги ва сокинлигини сақлаб қолишига сабаб бўлган. Денгиз суви саёз бўлгани учун сузиш анча қулай, бироқ денгиз қирғоғининг баъзи жойлари қумли бўлса, туби бутунлай қумли. Аквариум кўрфазида сувларнинг  яшил ва кўк рангларда тусланишини кўриш мумкин.

Бодрум жаннат кўрфази

Бодрум Жаннат кўрфази энг таниқли кўрфазлардан биридир. Гўлтуркбуку туманида жойлашган Бодрум Жаннат кўрфази ўзининг табиати ва ажойиб тузилиши билан ҳайратда қолдиради.
Бетакрор гўзаллигининг сири қўл тегмаган табиатидадир. Тоза ва шаффоф сув, тўлқинли ва илиқ…

Яликавак ва Яликавак Марина

Яликавак ва Яликавак Марина Бодрумнинг энг муҳташам масканларидан бири бўлиб, машҳур пляжлари, ҳашаматли маринаси ва машҳур дам олиш жойлари билан ажралиб туради. Шунингдек, ушбу масканлар Бодрумга келганлар энг кўп ошиқадиган жойлар орасида.
Яликавакда зиёрат қилиш учун турли хил мариналар ва пляжлар мавжуд. Бундан ташқари, у ажойиб қишлоқлари   ва қоя қабрлари каби тарихий тузилмаларга ҳам эга.

Битез

Битезда Бодрумнинг энг шоҳона кўрфазларидан бири жойлашган. Битез ўзининг гўзал қўлтиқлари ва пляжлари билан машҳур бўлиб, денгизда сёрфинг қилиш учун ҳам идеал шаҳардир. Қумли ва илиқ денгизга эга бўлган шаҳарча Бодрумдаги энг узун қирғоқ чизиғи билан ташриф буюрувчиларнинг эътиборини тортади.

Битез денгизи тўлқинсиз ва сокинлиги ҳамда жуда тозалиги билан ажралиб туради. Бошқа Бодрум пляжларига қараганда илиқроқ ва саёз сувга эга бўлганлиги боис фарзанди биан ташриф буюрган оилалар ва янги сузувчилар учун айни муддао. Битезда оилавий дам олиш режаси ақлбоварқилмас саргузаштларга бой таътил гаровидир.

Гумушлук

Шишадек тиниқ денгизга эга Гумушлук, айниқса, янги балиқлари билан машҳур.
Бодрум ярим оролидаги энг машҳур дам олиш масканларидан бири бўлган шаҳарча урбанизациядан ҳимояланган. Шу сабабли у тинч ва осойишта муҳитга эга. Ям-яшил табиат ва ажойиб манзарали ресторанлар ёзги таътилни янада завқ-шавққа тўлдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг