Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Божхона қўмитаси вакили Деҳлидаги ҳолатга изоҳ берди

Божхона қўмитаси вакили Деҳлидаги ҳолатга изоҳ берди

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати вакили Ҳусан Тангриев Деҳли аэропортида ўзбекистонликлар билан кузатилган ҳолатга изоҳ берди. 

«Кўпчилик Деҳли аэропортида юртдошларимизнинг 5,3 кг олтин билан қўлга тушганига изоҳ беришни сўрашмоқда.

Дастлабки айрим шахсий фикрларимни билдирсам.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 23 декабрда қабул қилинган ва жорий йил 11 январдан кучга кирган ПҚ-452-сон қарори бор.

Қарорга биноан жисмоний шахслар қиймати 100 млн. сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 млн. сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишлари мумкин.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорлар заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишлари мумкин.

Яъни, эрта хулоса чиқаришга шошилманг - қайсидир мамлакатда ноқонуний олиб киришда тўхтатиб қолинган товар бошқа мамлакатдан ҳам ноқонуний равишда олиб чиқилганини англатмаслиги мумкин», дейилади унда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Деҳлида саккиз ўзбекистонлик ушланган ва қиймати 2,92 миллион рупийга (тахминан 35 минг АҚШ доллари) тенг тилла занжирлар мусодара қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг