Божхоначиларнинг 14 бош хизмат ити тақдирланди
![Божхоначиларнинг 14 бош хизмат ити тақдирланди](http://static.xabar.uz/crop/1/3/720_460_95_1326573825.jpg)
Миллий кинология маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, бир қатор вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги божхона постларида хизмат олиб бораётган кинологларнинг хизмат итлари «Хизмат ити нишони» билан тақдирланди.
Божхона қўмитаси матбуот котиби берган маълумотга кўра, тақдирланган 14 бош хизмат итлари орасида, жумладан, рус спаниели, немис овчаркаси, инглиз кокер спаниели, малинуа, Шарқий Европа овчаркаси зотига мансублари бор.
Қайд этилишича, ушбу итлар кўмагида ўтган 2024 йилда 337 кг гиёҳвандлик воситалари, салкам 55 минг дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 11 дона қурол, 10 мингга яқин ўқ-дори, 24 кг порох, салкам 2,3 млрд сўм эквивалентдаги нақд хорижий валюталар, 418 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси олди олинган.
Шунингдек, Миллий кинология марказининг 5 бош хизмат ити ҳам турли халқаро ва маҳаллий мусобақаларда ҳамда кўргазмаларда юқори натижаларга эришганлиги сабабли тақдирланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter