Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўкадаги ерни 420 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Бўкадаги ерни 420 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Тошкент вилоятида деярли ярим миллион долларга ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар Ш.А. ва А.С. фуқаро О.Н.нинг ишончига кириб, Тошкент вилояти Бўка туманидаги 4 гектар бўш ер майдонини 420 000 АҚШ долларига сотишини ва юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали коттедж қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришларини айтиб, келишилган пулдан 90 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Шунингдек, Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Н. ва Ш.М. кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали 80 000 АҚШ доллари эвазига Ургут туманидаги “B.B.” фермер хўжалигининг 1,5 гектар ер майдонини фуқаро А.О.нинг номига расмийлаштириб беришларини айтиб, келишилган пулдан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг