Болалар ва ижтимоий тармоқлар: Индонезия ва Британияни ҳам хавотирга солмоқда
Маълумки, дунёнинг ўнга яқин давлати болалар ва ўсмирлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш ёки бутунлай тақиқлаш устида иш олиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳукуматлар технологик компаниялардан рўйхатдан ўтиш жараёнида фақат фойдаланувчининг ростгўйлигига ишониб қолмай, ёшни тасдиқлашнинг бир нечта ишончли усулларини жорий этишни талаб қилмоқда. Масалан, Индонезия жорий йилнинг март ойида 16 ёшга тўлмаган болалар учун YouTube, TikTok, Facebook, Instagram, Threads, X, Bigo Live ва Roblox каби платформаларга киришни блоклаш режасини эълон қилди.
Британия ҳукумати эса компанияларни қарамликни келтириб чиқарувчи функцияларни, хусусан, чексиз лентани (reels) олиб ташлаш ёки чеклашга мажбурлаш имкониятларини ўрганмоқда. Шу билан бирга, мутахассислар ёшни мажбурий текшириш тизимлари жорий этилганда шахсий маълумотлар махфийлиги ва хавфсизлиги қандай таъминланиши юзасидан жиддий хавотир билдирмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter