Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боласини айиқ қафасига ташлаган онанинг ҳолати бўйича маълумот берилди

Боласини айиқ қафасига ташлаган онанинг ҳолати бўйича маълумот берилди

Фото: Александр Жудро

Тошкент ҳайвонот боғида қизалоғини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл  ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси аёл ҳақида маълумот берди.

Ўрганишлар давомида ҳодиса иштирокчилари 1991 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Сергели тумани «Қумариқ» маҳалла фуқаролар йиғини Обод кўчасида яшовчи фуқаро З.Т. ва унинг 2018 йилда туғилган қизи, фуқаро З.А. экани аниқланган. З.Т. исмли аёл ҳозирга қадар ўз отаси, фуқаро Й.Т.га тегишли хонадонда 2 нафар фарзанди билан яшаб келган.

У билан суҳбат давомида Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши, турмуш ўртоғи, 1990 йилда туғилган, айни вақтда Россия давлатига кетган фуқаро Н.К. билан ҳозирда бирга яшамаётгани сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолгани маълум бўлган.

Фуқаро З.Т. оиласи билан муқаддам Сергели туманидаги «Янги Бунёдобод» маҳалласида ижарада яшаган. Ажрим ёқасидаги оиланинг ҳолати маҳалла раиси Н.Йўлдошева, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор О.Ашурова томонидан кўп бора ўрганилган, оилани яраштириш чоралари кўрилган.

З.Т. 2021 йилда «аёллар дафтари»га киритилган ва унга уй-жой ва ажрим масаласида зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Шунингдек, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан унинг оиласига икки бор озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Ҳозирда ҳодисадан жабрланган қизга барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қизчанинг соғлиғи хусусида хабар берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг