Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болгария еврозонанинг 21-аъзосига айланади

Болгария еврозонанинг 21-аъзосига айланади

Иллюстратив фото

Болгария 2026 йилнинг 1 январидан еврозонанинг 21-аъзосига айланади, бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен баёнот берди.

«Бу шунчаки янги валюта эмас, балки чинакам ютуқ. Евро Болгария иқтисодиётини мустаҳкамлаб, болгар халқи ва тадбиркорларига катта фойда келтиради», — деди у.

Болгариянинг еврозонага қўшилишини ёқлаб Европа парламентининг 531 депутати овоз берди. Қаршилар — 69, овоз бермаганлар — 79 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг