Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болтиқбўйи давлатларининг Россия ҳужумига қарши режаси ошкор қилинди

Болтиқбўйи давлатларининг Россия ҳужумига қарши режаси ошкор қилинди

Эстония, Латвия ва Литва Россия ҳужуми содир бўлган тақдирда аҳолини эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги ҳукумат расмийларига асосланиб хабар берди

Литва ташқи ишлар вазири Кестутис Будрис агентликка берган интервьюсида: “Бу жамиятимиз тайёрлиги ва режалар тузаётганлигимиз учун далда берувчи сигналдир" дея изоҳ берди. Режа тафсилотлари ҳозирча сир сақланмоқда, дея таъкидлади агентлик манбалари. Май ойида, Эстония, Латвия ва Литва фуқаролик мудофааси бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолаганидан кейин режалар фаоллашди. 

Литва ёнғин хавфсизлиги хизмати вакилининг сўзларига кўра, йиғилиш пунктлари аллақачон танланган, жумладан, Вилнюсда ҳам эвакуация қилиш учун поездлар ва автобуслар ажратилган, захиралар тўпланган. Автомобил билан эвакуация қилинаётганларни иккинчи даражали йўлларга йўналтириш режалаштирилган. Аҳолига бошпана топиш мумкин бўлган шаҳарлар кўрсатилган харита аллақачон тайёрланган. 

Литвада одамларни мактаблар, университетлар, черковлар ва Каунасдаги аренага жойлаштириш режалаштирилган. Бундай чора-тадбирлар бошқа шаҳарларда ҳам тайёрланмоқда. Бироқ ҳозирда уч давлатнинг ҳеч бири одамларни чегарадан ўтказишни режалаштирмаяпти. 

Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳеч қачон "ҳеч кимга ҳужум қилишни" режалаштирмаганини айтди. Унинг фикрича, Европа давлатларининг бундай баёнотлари давлатлар ўртасидаги муносабатларда кескинликни келтириб чиқаради, холос.

Эслатиб ўтамиз, Россия расмийлари 2022 йил феврал ойида Украинага ҳужум қилинмаслигини бот-бот такрорлаган эдилар. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг