Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратурада янги тузилма иш бошлади

Бош прокуратурада янги тузилма иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида 20 нафар штат бирлигидан (шундан, 14 нафар ҳудудий вакиллар штат бирлиги) иборат Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга оширувчи алоҳида тузилма ташкил этилди.

Қайд этилишича, бўлимнинг асосий вазифаларига хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан химоя қилишга доир қонунчилик ижроси устидан назоратни ташкил этиш, фуқароларни қабул қилиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш киради.

Шунингдек, хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш ва уларни ижтимоий реабилитация қилишга доир вазифалар ижроси устидан назоратни амалга ошириш ҳамда бошқа вазифалар белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг