Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош вазир Афғонистонга борди

Бош вазир Афғонистонга борди

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бугун, шанба куни Кобулга борди.

Толибоннинг билдиришича, Ариповнинг ташрифидан мақсад икки томон ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтириш бўйича муҳокамаларда иштирок этишдир.

Уни Кобул аэропортида Толибон бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салам Ҳанафий кутиб олди.

Саноат ва савдо вазирлиги баёнотида Арипов Афғонистон ва Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этиладиган кўргазмада ҳам иштирок этиши таъкидланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг