Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда сув тошқини «Cobalt»ни одамлари билан оқизишига оз қолди

Бўстонлиқда сув тошқини «Cobalt»ни одамлари билан оқизишига оз қолди

Фото: ФВВ

ФВВ қутқарувчилари томонидан «Cobalt» русумли автомобил ҳайдовчиси ва йўловчиларига амалий ёрдам кўрсатилган.

Қайд этилишича, кеча, 24 апрель куни соат тахминан 21:10ларда Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Боймирзаев» қишлоғида кучли ёғингарчилик натижасида ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи «Паркент» каналига сув сиғмай автомобил йўлига тошиб чиққан.

Кучли оқим натижасида йўлдаги «Cobalt» русумли автомобилни суриб йўлнинг четига чиқариб юборганлиги, автомобил ичида 4 нафар фуқаро борлиги ҳақида маълумот келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борган ва олиб борилган тезкор амалий ҳаракатлар натижасида автомобил ҳамда унинг ичида бўлган 4 нафар фуқаро қутқарилиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг