Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бохо завхоз» ўта хавфли рецидивист деб топилди

«Бохо завхоз» ўта хавфли рецидивист деб топилди

Ўтган йили декабр ойида ўтказилган рейд чоғида қўлга олинган Баҳодир Султонов, Ниёз Ибодов ва Лутфилла Умаровларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг 19 апрель кунидаги ҳукмига кўра 1972 йилда туғилган Умаров Лутфилла Рихсиллаевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан айбли деб  топилган. Суд томонидан унга нисбатан олти йил икки ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судининг 16 май кунидаги ҳукмига кўра, 1954 йилда туғилган Ибодов Ниёз Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб  топилган. Суд томонидан унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

1969 йилда туғилган, «Бохо завхоз» ва «Терминатор» лақаблари билан танилган Султонов Баҳодир Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб  топилган. Суд томонидан унга Жиноят кодексининг ўн йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг