Бразилиялик ҳужумчи Хитой терма жамоасида ўйнайди
«Шанхай СИПГ» клуби ҳужумчиси Элкесон Хитой терма жамоасига чақирилди. Бу ҳақда «Футболиум» канали томонидан хабар тарқатилган.
Асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган ҳужумчи Хитойда 5 йил давомида фаолият олиб борди ва ФИФА қоидаларига кўра ушбу мамлакат терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Хитой терма жамоаси шу тариқа ЖЧ-2022 саралаши олдидан таркибни кучайтиришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралаши баҳслари жорий йилнинг сентябр ойида бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter