Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британ компанияси тоза ҳаво сотишни бошлади: бир шишаси — 33 доллар

Британ компанияси тоза ҳаво сотишни бошлади: бир шишаси — 33 доллар

Фото: «Comments.ua»

Шу пайтгача багаж (юк)ларни етказиб бериш билан шуғулланиб келган «My Baggage» (Буюк Британия) компанияси ўз мижозларига янги ва антиқа хизматни таклиф этишни бошлади.

11 йиллик тарихга эга компаниянинг шу пайтгача асосий мижозлари хорижга чиқувчи талабалар, эмигрантлар ва спорт жамоалари бўлган.

Яқинда компания янгиликка қўл урди: Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландиянинг тоза ҳавосини шиша идишларга тўлдириб сотишни бошлади. Мақсад: хорижга кетганлар ўз ватани тоза ҳавосидан тўйиб нафас олишлари учун.

«Ҳаводан пул ясаш» — чакана бизнес эмас: маълумотга кўра, тоза ҳаво тўлдирилган 0,5 литрлик шиша нархи 33 доллар туради. Бундан ташқари, компания «премиум» тоифали хизматларга ҳам тайёр — исталган мамлакатнинг ҳавосини келтириб беришга ваъда беряпти.

«My Baggage» — бунгача «Лондон метроси ҳавоси» ва «Fish and Chip» ресторани ҳидларини ҳам шишага жойлаб пуллай олган компания.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг