Британия тарихидаги энг катта каламуш тутилди

Буюк Британияда мамлакат тарихидаги энг катта каламуш қўлга олинди, деб хабар берди Telegraph. Кемирувчининг узунлиги — тумшуғидан думининг учигача 55,88 сантиметр.
Мушук катталигидаги кемирувчини дезинсекторлар Шимолий Йоркширдаги Норманби туманида, оддий тураржой биносида тутишди.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳайвон канализация каламушлари тоифасига мансуб бўлиши ва қандайдир йўлини топиб, ичкарига кирган бўлиши мумкин.
Маҳаллий аҳоли бу ягона ҳолат эмаслиги, ҳудудда кемирувчилар билан боғлиқ вазият назоратдан чиқиб кетаётганидан шикоят қилмоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда каламушлар сони 250 миллионга яқин бўлиши мумкин, уларнинг аксарияти хавфли инфекцияларни ташийди.
Қизиққанлар учун: каламушларнинг камида 64 тури бор, шунга қараб, узунлиги 8 сантиметрдан 30 сантиметргача, оғирлиги 37-39 граммдан 500 граммгача бўлади. Инглиз каламуши — аномалия!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter