Бу йил Самарқанд шаҳри 3 та халқаро тадбирга мезбонлик қилади
Ёшлар билан бўлиб ўтаётган мулоқотда давлат раҳбари улар эришаётган ютуқларни эътироф қилди.
Яратилган кенг имкониятлар натижасида сўнгги йилларда ёшларимиз жаҳон фан олимпиадаларида 66 та олтин, 147 та кумуш, 221 та бронза медалини қўлга киритди.
Гарвард, Йел, Принстон, Колумбия, Корнелл каби дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган ёшларимиз 500 нафардан, ТОП-100 таликда ўқиётган ўғил-қизларимиз 3,5 минг нафардан ошди.
Янгиликка интилувчан ёшларимиз яратган 63 та стартап лойиҳаси АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар бозорига кириб борди.
Ёш спортчиларимиз халқаро ареналарда 720 та олтин, 671 та кумуш ва 854 та бронза медалининг соҳиби бўлди. Бугун ёш тадбиркорлар юртимиздаги бизнес вакилларининг 35 фоизини ташкил этмоқда.
«Ўзбекистон Ёшлар тараққиёти глобал индексида энг тез суръатларда ривожланаётган давлат деб эълон қилингани бизга ғурур бағишлайди», – деди Президентимиз.
Бу йил Тошкент шаҳрида Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилиши, Самарқанд шаҳри Ёшлар парламенти аъзоларининг 12-глобал конференцияси, «Take Off» халқаро стартап саммити ва 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилиши эълон қилинди.
«Албатта, янги методика ва инновация олиб кириб, таълим сифатини ошириш ва болаларни касбининг устаси қилиш ҳақида изланадиган раҳбарнинг фаолиятида ўзгариш бўлади, ишига янгича муҳит киради», – деди давлатимиз раҳбари.
Дунёда кун сайин ёшлар онгини эгаллаш бўйича янги таҳдидлар юзага келаётган шароитда барча даражадаги раҳбарлар ёшлар билан ишлаш бўйича янги иш тизимига ўтиши зарурлиги қайд этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter