Бугун айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

10 октябрь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудуларда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +20+25 ни ташкил этади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +22+24 бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +14+19 бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter