Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ЕЧЛнинг дастлабки финалчиси аниқ бўлади

Бугун ЕЧЛнинг дастлабки финалчиси аниқ бўлади

Бугун, 6 май куни тунда Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви доирасида Миланнинг «Интер» жамоаси ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилади.

Жамоаларнинг Каталониядаги дастлабки учрашувида жанговор 3:3 ҳисоби қайд этилганди. Ушбу баҳсда Флик жамоасидан Кунде жароҳат олганди ва бугунги баҳсда франциялик ҳимоячи жамоасига ёрдам бера олмайди. Миланликлар таркибидан ҳам Лаутаро Мартинес жароҳат олганди, бироқ ҳужумчи бугунги ўйинни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.

Шунингдек, бугун Кундедан ташқари Левандоски ва Балделар жароҳати сабабли «Барселона»га ёрдам бера олишмайди. «Интер»да эса Павар ва Карбонилар жароҳати боис майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, учрашувни полшалик таниқли рефери Шимон Марчиняк бошқариб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг