Бугун ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» 3 июл куни кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, шимолда 20-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 38-43°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-46° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 39-41° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-35° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter