Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Бугун кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг биринчи ярмида Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли (2000 м дан баланд) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-16° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг