Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади

Таиландда якунига етиб бораётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бугун учинчи ўрин учун баҳс олиб боради. Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун ҳам кечадиган мазкур баҳсда Австралия терма жамоаси бизга рақиблик қилади.
Бўлажак баҳс Бангкокдаги «Ражамангала» стадионида Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади. Ўйинни БААдан бўлган Муҳаммад Абдулла Ҳассан бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалда Ўзбекистон Саудия Арабистонига, Австралия эса Жанубий Кореяга имкониятни бой берган эди.
U-23 Осиё чемпионати.
3-ўрин учун. 25 январь, 17:30.
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА)
Австралия – Ўзбекистон
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter