Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет 15 май учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида, куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30-35 даража,  жанубда баъзи жойларда 37-39 даражагача бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда  баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража бўлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг