Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкинлиги айтилди

Бугун қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкинлиги айтилди

Фото: Xabar. uz

Бугун кундузи  Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида эрталаб ёмғир ёғади. Навоий, Бухоро, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кечкурун баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14-19° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг