Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ижобий рекорд натижа қайд этилди

Бугун ижобий рекорд натижа қайд этилди

2020 йил 22 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 379 (+55) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 102 нафар, Андижон вилоятида 112 нафари, Наманган вилоятида 61 нафар, Қашқадарё вилоятида 31 нафар, Сурхондарё вилоятида 15 нафар, Фарғона вилоятида 14 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 3 нафар, жами рекорд даражада – 351 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 9 872 (+351) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 409 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг