Бугун тунда коронавирусга чалиниш ҳолати анча пастлади

2020 йил 19 апрел соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1495 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хабар берилган.
Таъкидлаш жоиз, кеча, 18 апрел соат 23:00 ҳолатига кўра юртимизда коронавирусга чалинганлар сони 1490га етгани маълум қилинган эди. Ўтган вақт давомида инфекция қайд этилиши анча пастлаган ва 5 нафар беморда инфекция аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда соғайганлар сони 194 нафар, вафот этганлар 5 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter