Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугундан чет эллик ўқитувчилар иштирокида видеодарслар эфирга узатилади

Бугундан чет эллик ўқитувчилар иштирокида видеодарслар эфирга узатилади

Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу вазирлик, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси чет эллик ўқитувчилар иштирокида видеодарслар тайёрлади. Видеодарслар 17 майдан эфирга узатилади.

Хабарингиз бор, 2019 йилда юртимизда илк маротаба Тошкент, Нукус, Хива, Наманганда тўртта Президент мактаби очилди. Ушбу мактабларда ёшларга дарс бериш учун мамлакатимизнинг энг илғор педагоглари қатори хориждан ҳам юқори малакали ўқитувчилар жалб қилинди.

Мазкур ўқитувчиларнинг бир гуруҳи Online-Maktab (Онлайн мактаб) лойиҳаси доирасида турли фанлардан видеодарслар тайёрлашда иштирок этди. Хусусан, Тошкентдаги Президент мактабининг беш нафар ўқитувчиси инглиз тили, информатика, математика (алгебра ва геометрия), биология ва бошқа фанлардан видеодарслар тайёрлади.

6-11-синф ўқувчилари учун дарсдан ташқари машғулот сифатида 18 соатлик видеодарс тайёрланди. Барча дарслар инглиз тилида тасвирга олинди.

Анмари Андерсон 6-8-синфлар учун информатика, Симжии Анвар 6-синфлар учун биология, Дасс Оскар 9-11-синфлар учун алгебра ва геометрия бўйича видеодарсларни тайёрлади. Маҳаллий инглиз тилида сўзлашувчи Эн Бейли IELTS имтиҳонларига тайёргарлик кўриш бўйича ўз тавсияларини берди.

Чет эллик ўқитувчилар иштирокидаги видеодарслар 2020 йил 17 майдан бошлаб, якшанба кунлари Online-Maktab телеканалларида эфирга узатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг