Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугунги йиғилишдаги ташаббуслар ва вазифалар ижросига 15 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади

Бугунги йиғилишдаги ташаббуслар ва вазифалар ижросига 15 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишдаги ташаббуслар ва вазифалар ижросини ташкил этишга 15 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилишини маълум қилди.

Бу маблағлардан самарали фойдаланиш, берилган топшириқлар ижросини бажариш мақсадида аёллар масалалари бўйича Олий Мажлис, Ҳукумат таркибидаги барча комиссиялар бирлаштирилиб, Сенат Раиси бошчилигида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилади. Янги қўмита раиси комиссия раисига ўринбосар бўлади.

Худди шундай, комиссиялар маҳаллий кенгашларда ҳам ташкил этилади.

Шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча меҳнат жамоаларида Аёллар кенгашлари тузилади.

Ушбу Кенгашлар аёлларнинг муаммолари, уларнинг дарду-ташвишини эшитиб, уларни ҳал қилиш бўйича корхона раҳбари, Республика ва маҳаллий комиссиялар олдига аниқ масалаларни қўяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг