Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро 2027 йилда МДҲ саммитига мезбонлик қилади

Бухоро 2027 йилда МДҲ саммитига мезбонлик қилади

2027 йилда Бухоро шаҳри Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг навбатдаги саммитига мезбонлик қилади. Йиғилиш 8–9 октябр кунлари Ўзбекистон раислигида ўтказилади. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев 9 октябр куни Туркманистоннинг Аваза ҳудудида маълум қилди.

Белгиланган тартибга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб МДҲга раислик Туркманистондан Ўзбекистонга ўтади. Шу тариқа, мамлакат Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик кун тартибини шакллантириш ва ташкилот фаолиятини мувофиқлаштиришда яна бир бор муҳим вазифани зиммасига олади.

Ўзбекистон МДҲга иккинчи марта раислик қилади. Мамлакат илк бор 2020 йилда, коронавирус пандемияси даврида ташкилотга раислик қилган эди.

2027 йилги саммитнинг Бухорода ўтказилиши шаҳарнинг халқаро тадбирлар майдони сифатидаги аҳамиятини ҳам оширади. Қадимий тарих ва бой маданий меросга эга Бухоро давлат раҳбарлари учрашуви орқали нафақат сиёсий мулоқот, балки маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳам майдон бўлиб хизмат қилиши мумкин. Саммит доирасидаги асосий масалалар ва учрашувлар кун тартиби ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг