Бухоро шаҳрининг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди
Жамол Носиров Бухоро вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Ж. Носиров 1985 йил 12 июнда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 2005 йили Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Иш фаолияти давомида «Камолот» ЁИҲ Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари ва Бухоро шаҳар ҳокими лавозимларида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Жамол Носиров шу йилнинг май ойи бошларида соғлиги ёмонлашгани муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter