Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Фото: ЎзА

Аҳрор Аминович Ғуломов Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Аҳрор Ғуломов 1970 йил 20 декабрда Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти — олий. 1996 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2006 йилда Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Ғиждувон туманидаги 1-сонли мактаб ўқитувчиси сифатида бошлаб, «Биотехмед» МЧЖ мутахассиси (1997–2001), Яккасарой товар ишлаб чиқарувчилар маркази раҳбари (2002), Яккасарой тумани товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси (2003–2005), Яккасарой тумани Статистика бўлими бошлиғи (2005–2007), Яккасарой тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (2007–2008), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Яккасарой тумани бўлими бошлиғи (2008–2011), Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Яккасарой тумани бўлинма бошқаруви раиси (2011–2013), Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси ўринбосари (2013–2015), Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси (2015–2017), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (2017–2020) лавозимларида ишлаган.

Аҳрор Ғуломов айни пайтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келган.

Йўлдош Ғафурович Жумаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига биноан Бухоро вилояти ҳокмининг ўринбосари — вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг