Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода катта ёнғин: 23 та савдо дўконига ўт кетди

Бухорода катта ёнғин: 23 та савдо дўконига ўт кетди

Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлди.

2023 йилнинг 1 август куни соат 02:05 да вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига вилоят Миллий гвардия ходимлари томонидан қўл телефонидан қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконлари (Халқ тилида эски ПМК савдо мажмуаси)да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар берган.

Воқеа жойига вилоят гарнизонидан 11 та  ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда 7 та ҳамкорликдаги хизматларнинг техникалари жалб этилган. Ёнғин жойига етиб борилгач, савдо дўконларининг тахминан 700 м2 майдонга тарқалиб ёнаётгани тўғрисида маълумот олинган ва соат 03:11 да у батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида Ибн Сино кўчаси йўли ёқасида жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли 2 қаватли 15 та дўконнинг ички товар маҳсулотлари ва шифт қисми ёнган бўлиб, худди шу манзилда бўлган Бухоро марказий деҳқон бозори АЖга қарашли 1 қаватли савдо павилионидаги 8 та савдо дўконлари (жами 23 та савдо дўкони) ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Ёнғиндан бозор тасаруфидаги павилион ва савдо дўконларининг 10.000 м2 майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади, дейилади ФВВ хабарида.

Содир бўлган ёнғин юзасидан вилоят ИИБ ва ФВБ томонидан терговга қадар текшиирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ёнғин-техник экспертизаси тайинланган.

Воқеа жойига вилоят сектор раҳбарлари, ФВБ, Миллий гвардия бошқарма бошлиқлари ва бошқа масъул раҳбарлар жалб этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг