Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода «Cobalt» каналга тушиб кетди

Бухорода «Cobalt» каналга тушиб кетди

Видеодан лавҳа

Ҳодиса 26 декабрь куни Бухоро вилояти, Вобкент тумани «Найман» маҳалласида содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

«Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида «Шохруд» сув каналига тушиб кетган.

Машина каналга тушишидан олдин ҳайдовчи салондан сакраб қолганлиги учун тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолати юз бермаган.

Воқеа жойига зудлик билан ФВВнинг вилоят бошқармаси қутқарувчилари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келган. Бир соат давомида ғаввослар ва махсус техника ёрдамида автомашина каналдан олиб чиқилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг