Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода фотоэлектрстанция қурилади

Бухорода фотоэлектрстанция қурилади

Бухоро вилояти, Қоровулбозор туманида фотоэлектрстанция қурилади. Туман ҳокими ахборот хизмати раҳбари Исломжон Каримовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ушбу фотоэлектрстанция Хитой Халқ Республикасининг «China Gezhouba Group Overseas Investment Co., Ltd.» компанияси томонидан амалга оширилади.

Қиймати 400 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қуввати 500 МВтли қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун Қоровулбозор ҳудудидан 996 гектар ер майдонлари танлаб олинган.

«Биринчи босқичда жорий йил якунигача дастлабки 200 МВтли станция қуриб, ишга туширилади. Иккинчи босқич эса 2024 йилнинг 2-ярмига қадар якунланиши ва 300 МВтли станцияси ишга туширили режалаштирилган. Демакки, лойиҳа келгуси йилнинг сентябрида тўлиқ қувватда иш бошлайди ва йилига 1,3 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқаради. Бу Бухоро халқи эҳтиёжининг 30 фоизини қоплайди, деганидир. Лойиҳанинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, қурилиш ишлари жараёнида биринчи босқичда 500-700 нафар, иккинчи босқичда 1200-1500 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланади»,– дейди Қоровулбозор тумани ҳокими Акмал Остонов.

Ушбу юзасидан Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов «Energy China Bukhara Solar Pover» хорижий корхонаси бош директори Jianjiang Feng, бош директор ўринбосари Senlin Huang ва бошқа мутасаддилар билан учрашган ва унда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг