Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода мансабдор 50 000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Бухорода мансабдор 50 000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Фото: Бош прокуратура

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Бухоро вилояти прокуратураси, Департамент, ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Қайд этилишича, «Ўзэнергоинспекция» Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси С.А. «I.G.A.S. » МЧЖга қарашли АЁҚШда ўтказилган текшириш якуни бўйича мазкур шохобча фаолиятини тиклаб бериш, «B.A.Y.Q.» МЧЖга қарашли АЁҚШга фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, унга олдиндан хабар бериш эвазига 100 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, Бухоро шаҳар туғруқ комплекси ёнида кимёвий ишлов берилган 50 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида  ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Бухоро вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг