Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода транспорт бошқармаси мансабдори ушланди

Бухорода транспорт бошқармаси мансабдори ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, ДХХ ва ИИБнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Қ. 9 та автотранспорт воситасига йўловчи ташиш учун лицензия олиб бериш эвазига тадбиркор О.дан 350 долларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг