Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода Туркия соғлиқ билимлари университети филиали ва клиникаси очилади

Бухорода Туркия соғлиқ билимлари университети филиали ва клиникаси очилади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов мамлакатимизга ташриф буюрган Туркия Соғлиқ билимлари университети ректори, профессор Жевдет Эрдол бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Мамлакатимизнинг тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари иштирок этган мулоқотда тиббий таълим соҳасида алоқаларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш, ҳамкорликда илмий-маърифий тадбирларни ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Учрашув якунида Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари ҳамда Туркия Соғлиқ билимлари университети ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди. Жумладан, томонлар бакалавр ва магистрантларнинг академик алмашинувини ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар ва докторантлар учун малака ошириш, турк университетининг филиали базасидаги шифохоналарда ёзги амалиёт ўташ ва қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш борасида қатор келишувларга эришди.

Бундан ташқари, 2019/2020 ўқув йилида Бухоро давлат тиббиёт институти базасида Туркия Соғлиқ билимлари университети қошидаги Олий тиббиёт мактабининг филиалини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди. Бухоро давлат тиббиёт институти ҳудудида мазкур тиббиёт университетининг клиникаси ҳам очилади.

1903 йилда ташкил этилган мазкур университет Туркиядаги ягона ихтисослашган тиббиёт университети, шунингдек, Европанинг етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг