Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода яна бир хонадондан портловчи моддалар топилди

Бухорода яна бир хонадондан портловчи моддалар топилди

Бухоро вилояти Пешку туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда порох ва гилзалар сақлашга оид ноқонуний ҳолат фош қилинди.

Вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, назорат остига олинган фуқаро К.Ш.нинг яшаш хонадонидан цилиндрсимон идишда бўлган, вазни 780 грамм  оғирликдаги порох топилган.

Бундан ташқари, фуқаро елим идишга солинган 40 грамм оғирликдаги  кукунсимон порох ҳамда  20 дона турли калибрли гилзаларни  ҳам ўз хонадонида яширин равишда сақлаб келаётган бўлган. Ушбу яширин воситалар орасидан махсус пичоқлар ҳам топилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Когон туманида яшовчи шахснинг сейфидан портловчи модда чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг