Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода янги табиий газ қудуғи очилди

Бухорода янги табиий газ қудуғи очилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Жанубий Кемачи» нефтгазконденсат конидаги 170-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, қудуққа 2227-2257 метр оралиғида фильтр туширилди.

Янги қудуқ ўзлаштирилгач, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2,9 т газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Шунингдек, «Жанубий Кемачи» конидаги яна бир қудуқдан табиий газ олина бошланди. «2 ОЭ»-сонли қудуқда капитал таъмирлаш ишлари тўлиқ тарзда тугатилди.

«Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ мутахассислари томонидан таъмирланган ушбу қудуқдан, кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,4 тонна газ конденсат олина бошланди.

Маълумот учун: «Жанубий Кемачи» нефтгазоконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган бўлиб, 1978 йилда ишга туширилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг