Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

Бухородаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

Ҳодиса бугун, 4 февраль куни соат 17:50 да Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида жойлашган 8 қаватли бинода содир бўлган.

ФВВнинг маълум қилишича, кўп қаватли уйнинг учинчи қаватида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Натижада уч киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси қутқарувчилари ҳодиса содир бўлган жойда иш олиб бормоқда. Янги маълумотлардан хабардор қилиб борамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг