Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми?

Буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми?

Фото: REUTERS/Stringer

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда карантин даврида буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми деган саволга жавоб берилди.

Унга кўра:

  • буюм бозорлари ҳар куни иш бошлашидан олдин ва иш вақти тугаганидан сўнг дезинфекция қилинади;
  • кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозланади;
  • харидорлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шарт;
  • тана ҳарорати 37*С  ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган харидорлар бозорга киритилмайди (ушбу фуқароларни алоҳидаланади ва 103 рақами орқали тез тиббий ёрдамга мурожаат этилади).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг