Асакада биринчи Chevrolet Onix автомобили йиғилди
Бугун Aсакадаги UzAutoMotors заводида Chevrolet Onix автомобилини йиғиш бошланди.
Бу ҳақда компания Телеграм каналида хабар берилган.
Aвтомобил GM GEM платформасида ишлаб чиқарилади, унинг асосида Chevrolet Tracker кроссовери ҳам чиқарилган.
Chevrolet Onix автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш 2023 йил бошига режалаштирилган. Ушбу модел Ўзбекистондан ташқари Бразилиядаги General Motors заводида ҳам ишлаб чиқарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter