Чехия президенти катта сиёсат билан хайрлашмоқда
Чехия президенти Милош Земан Устецкий ўлкасига ташрифи чоғи сиёсий фаолиятини якунлаши ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда Seznam Zprávy портали хабар берди.
«Бу менинг хайрлашув ташрифим. Ўтган ҳафта Братиславадаги Вишеград гуруҳи президентлари билан хайрлашгандим. Бир неча ойдан сўнг менинг 32 йиллик сиёсий фаолиятим ўз ниҳоясига етади. Мен бу ерда эканлигимдан бахтиёрман», — деди Земан нутқида.
Маълумот учун: амалдаги давлат раҳбари 78 ёшли Милош Земаннинг беш йиллик президентлик муддати 2023 йилнинг мартида ниҳоясига етади ва у сайловда бошқа қатнаша олмайди. 20 га яқин номзод бўлғуси президентлик сайловида куч синашиш истагида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter