Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чехияда коммунизм тарғиботи тақиқланди

Чехияда коммунизм тарғиботи тақиқланди

Фото: Укринформ.

Чехия президенти Петр Павел Жиноят кодексига коммунизм тарғиботи учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи тузатишларни имзолади. 

Эндиликда коммунистик мафкурадаги ҳаракатларни яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ташаббус илмий муассасалар, жумладан Тоталитар режимларни ўрганиш институти таклифи билан ишлаб чиқилган. Уларга кўра, Чехия қонунчилигида "ҳуқуқий номутаносиблик" мавжуд эди: нацизм тақиқланган, лекин коммунизм тақиқланган. 

Чехия ва Моравия Коммунистик партияси янги қонунни қоралади. Унинг вакиллари буни "сиёсий сабаблар" ва "партияни қонундан ташқари деб эълон қилишга уриниш" деб аташган. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, тақиқнинг коммунистик партия каби партияларга қандай татбиқ этилиши номаълумлигича қолмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг