Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилонзорда аянчли ЙТҲ содир бўлди (фото)

Чилонзорда аянчли ЙТҲ содир бўлди (фото)

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Бугун, 7 октябрь куни соат 21:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган О.О. «Ласетти» русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, «Ласетти» русумли автомобиль ҳайдовчиси 21 ёшли О.О. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг