Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чиноз ва Юнусободдаги «Америка орзуси» ўхшамади

Чиноз ва Юнусободдаги «Америка орзуси» ўхшамади

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Д.Х. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни 16 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини айтиб, олдиндан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Ф.М. фуқаро Ж.К.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида  10 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг