Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер юзида коронавирусга чалинганлар сони 16 миллиондан ошди

Ер юзида коронавирусга чалинганлар сони 16 миллиондан ошди

Фото: «Profile.ru»

«Worldometer» портали маълумотларига кўра, дунё бўйича 16 миллиондан ортиқ киши коронавирусни юқтириб олди.

Тошкент вақти билан соат 08:00 ҳолатига кўра, шу пайтгача Ер юзида жами 16 200 891 киши коронавирусга чалинди. Улардан 648 445 нафари вафот этди, 9 913 232 киши тузалди.

Касалланганлар сони бўйича дастлабки учта ўринни АҚШ (4,3 миллион), Бразилия (2,3 миллион) ва Ҳиндистон (1,3 миллион) эгаллаган. Тузалганлар сони бўйича ҳам ушбу мамлакатлар етакчилик қилмоқда: 2 миллион, 1,6 миллион ва 886 минг киши. Инфекция қурбонлари энг кўп АҚШда қайд этилган — 149,3 минг. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда — Бразилия (86,4 минг), учинчи ўринда — Буюк Британия (45,7 минг).

Лекин Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, коронавирусга чалинганлар сони ҳали 16 миллион кишига етмаган. Унинг маълумотларига кўра, 15 996 140 та COVID-19 ҳолати қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг